Жамият

Ўзбекистонда жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш таклиф этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтобус въезжает на траспортную развязку
Автобус въезжает на траспортную развязку - Sputnik Ўзбекистон
Автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндириш таклиф этилди.

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. “Менинг фикрим” мурожаатлар порталида жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Рейд ГИБДД по выявлению автомобилей с тонированными стеклами - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
“Тонировка” учун жарима миқдори 25 бараварга оширилди

Петиция муаллифи фикрига кўра, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади.

“Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан”, - дейилган мурожаатда.  

Таъкидланишича, жазирама қуёш жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам одамлар қуёш сабаб ўша бўш жойларга ўтирмайди. Бу эса ортиқча тиқилинчни юзага келтиради. Ҳамма автобусларга кондиционер қўйиш ёки уларни янгиларга алмаштириш эса кўп маблағ ва вақт талаб қилади.

“Амалдаги Йўл ҳаракати қоидалари 3-иловасининг 7.4 бандида “Барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойналарнинг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак”лиги белгиланган. Шу сабабли юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспортлари, хусусан, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан”, - дейилган петицияда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала