Жамият

АВ: Кўчмас мулк бузилишига оид аризаларнинг аксарияти Тошкент шаҳридан келиб тушган

© Sputnik / Андрей ВаренковСнос домов
Снос домов  - Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролардан келиб тушаётган аризаларнинг аксарияти – ноқонуний қурилган иншоотлар учун кўчмас мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида - адлия вазирлиги

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Адлия вазирлиги томонидан май-июнь ойларида кўчмас мулкни ҳимоя қилишга бағишланган акция доирасида, кўчмас мулк ҳуқуқи бузилишига оид 2,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Блокчейн против корупции - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Блокчейн Ўзбекистонда кадастр ва кўчмас мулк дахлсизлигини таъминлайди

Акция доирасида жисмоний ва юридик шахслардан кўчмас мулкнинг коқонуний бузилишига оид, бузилган мулкка товон тўланмаслигига оид, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қонун талаблари бузилишига оид 2586 та арзнома келиб тушган.

Ушбу аризаларнинг катта қисми жойларда ҳал қилинган. Аризалар таҳлили шуни кўрсатдики, фуқаролардан келиб тушаётган аризаларнинг аксарияти – ноқонуний қурилган иншоотлар учун кўчмас мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида.

Вазиятни ўрганиш шуни кўрсатдики, муаммо келиб чиқишининг асосий сабаблари бу – таалуқли давлат органларининг маъсулиятсизлиги ҳамда фуқаролар томонидан керакли ҳужжатларнинг муддатидан кеч топиширилиши ва уларни расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар бўлган.

Яна бир муаммо – бу ер мулкининг давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан, товон пулларининг белгиланган тартибда тўланмаётгани бўлган. Ушбу борада аризалар энг кўп Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Наманган вилоятидан келиб тушган.

Геодезисты на строительстве - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Барча кўчмас мулк 2018 йилга қадар ёппасига рўйхатга олинади

Аниқланишига кўра, 2018 йилда ва 2019 йил бошида 846 та ҳолатда ер мулки эгаларига ёзма огоҳлантиришлар юборилмаган, 1 388 ҳолда ёзма огоҳлантириш юбориш муддатлари бузилган. Ундан ташқари қурилиш объектлари уларнинг нархлари белгиланмасдан туриб бузилган. Ана шундай ҳолатлар энг кўп Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида кузатилган. Энг кам - Самарқанд  вилоятида.

Уйлар бузилиши учун 600 миллиард сўм тавон пули белгиланган бўлса, шундан фақат 300 млрд. сўми тўланган. Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Наманган вилоятиларида 300 млн. сўм қарз бўлиб қолган. Давлат эҳтиёжи учун олиб қўйилган ерлар учун бошқа жойдан 359,2 гектар ер ажратилган.

Юқорида айтиб ўтилгаен муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Адлия вазирлиги 236 ишни қайта кўриб чиқиб, мурожаатчилар учун 6 ,5 миллиард сўм товон пули тўлашни сўради. Жавобгар давлат муассасалари учун 100дан ортиқ огоҳлантириш хатлари юборилди. Шунингдек судларга умумий қиймати 30 миллиард сўм бўлган 360 та ариза юборилди.

Юқоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда Адлия вазирлиги маҳаллий ҳокимиятлардан фуқаролар кўчмас мулк ҳуқуқларини бузмасликни сўрайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала