Наманган вилоятида цемент завод қурилиши бошланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишРабочий демонстрирует продукцию завода
Рабочий демонстрирует продукцию завода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги заводда йилига 1,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Наманган вилоятида йирик цемент завод қурилиши бошланди.

Металлургический завод Красный Октябрь в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик инвестор Тожикистонда завод қуради

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилишича, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон-Хитой “Namangan Jinmingyang building materials” заводи қурилиши бошланишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Завод лойиҳаси 105 миллион долларни ташкил қилади. Бу завод кейинги йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.

Янги заводда йилига 1,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Ҳайрулла Бозоров, хитойлик инвестор ва мутахассислар, вилоят ҳокимлиги ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Наманган вилоятида 2017 йил якуни бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 7,5 миллион долларни ташкил қилди. 2018 йилда бу кўрсаткич 74 миллион долларгача кўпайди. 2019 йилда 125 миллион долларга етди. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 400 миллион долларга етказишни режалаштирдик”, - деб таъкидлади вилоят ҳокими.

“Namangan Jinmingyang building materials” 40 гектар майдонда барпо қилинади, бу завод “Бунёдкор Махсудбек Файз” ва Хитойнинг “Hebei Yijia Cheng Trading Co. LTD” компанияси томонидан ташкил қилинади. Хитойликлар бу лойиҳага 90 миллион доллар, қолган қисмини эса Ўзбекистон томони киритади.

Заводда замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 700  дан ортиқ иш ўринлар яратилади.

Янгиликлар лентаси
0