Пискент туманида ўтказилган сайёр қабулда 300 та мурожаат кўриб чиқилди

© Foto : Мансур АбдусаттаровПредставители администрации президента Узбекистана рассмотрели обращения граждан
Представители администрации президента Узбекистана рассмотрели обращения граждан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқот якунида жами келиб тушган 300 дан зиёд мурожаатнинг 64 таси жойида ҳал этилди.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Президент Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси Пискент туманидаги “Ёшлар боғи”да оммавий қабул ташкил этилди.

Школьники во время перемены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Президент мактабларига асосий қабул имтиҳонлари қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

Президент Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент вилоятидаги секторлар раҳбарлари, вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилот мутасаддилари мурожаатчиларнинг ариза, шикоят ва таклифларини қабул қилиб, уларнинг муаммоларига ечим излади.

Оҳангаронлик Наргиза Сулаймонова ўзи яшаётган “Тараққиёт” маҳалласи йўллари таъмирталаблигидан шикоят қилди. Айтилишича, ўтган йили бу ишлар бошланиб, сўнг чала қолган. Ҳудуд аҳолиси шу ишларга кўмаклашиш учун 2018 йили 170 минг сўмдан пул йиғиб берган, бу йил ҳам йўл таъмири аҳоли гарданига тушмоқда. Мурожаатдан сўнг, айни ҳудуднинг йўллари ҳомий томонидан таъмирланиб бериладиган бўлди.

Хуршида Рустамова Олмалиқ шаҳрида ижарада яшайди. 1992 йилда туғилган катта ўғли Ғанишер Бахтиёров 2-гуруҳ ногирони. Бу аёл ҳам оммавий қабулда ўғлини даволатишга ёрдам сўраб келди. Шу ернинг ўзида  унинг муаммолари ўрганилиб, ҳал қилинадиган бўлди.

Пискентлик Дилафрўз Абдуназарова ҳам оммавий қабулга турмуш ўртоғининг дардига дармон истаб келди. Гап шундаки, унинг эри суяк емирилишидан азият чекмоқда Ўзи, рўзғори танг оила бунинг учун маблағ топа олмаяпти. Оммавий қабулдаги мурожаатидан сўнг Дилафрўз опанинг муаммоси ҳал қилинадиган бўлди.

70 ёшдан ошган пскентлик Зоиржон ота 2-гуруҳ ногирони. Дард дегани ёш танлаб  ўтирмайди. Умр ўтган сайин кўз нури кетиб хасталанаётган отахонга ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги кўз касалликлари шифохонасига йўлланма ажратадиган бўлди.

ШШкольники на уроке информатики с планшетным компьютером в руках - Sputnik Ўзбекистон
ХТВ Тошкент шаҳрида 1-синфга қабул бўйича кўп бериладиган саволларга жавоб берди

Чинозлик Шоира Ашурованинг кичик ўғли Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежини тамомлаган, ҳарбий хизматни ўтаб келган. Аммо, ҳамон ишсиз. Оммавий қабулдаги мурожаатидан сўнг Шоира опанинг мушкули осон бўлди.

Бўкалик Бахтиёр Алиевга ўтган йили Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасига мурожаатидан сўнг “Човлисой” маҳалласидан 5 хонали  уй ажратиб берилган, рўзғорни бутлаши учун 1 та қорамол ҳам берилган эди. Оғир дард билан курашаётган Бахтиёр ака энди ногиронликни белгилаш масаласида амалий ёрдам сўради. Вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқамаси бу масалани ўрганиб чиқадиган бўлди.

Мулоқот якунида жами келиб тушган 300 дан зиёд мурожаатнинг 64 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 189 та мурожаатнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди, 51 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0