Борис Жонсон Британиянинг янги бош вазири бўлди

© AFP 2023 / TOBY MELVILLEБорис Джонсон
Борис Джонсон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир вақтлар brexit туфайли истеъфога чиққан Борис Жонсон, кутилмаганда Британия бош вазири бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Борис Жонсон Британиянинг янги бош вазири этиб сайланди. Консерваторлар партияси аъзолари орасида бўлиб ўтган овоз беришда Борис Жонсон  92 153 та овоз билан ўз рақиби Жереми Хантни (46 656 овоз) орқада қолдирди.

Борис Джонсон - Sputnik Ўзбекистон
Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон истеъфога чиқди

Жонсон эртага, 24 июлдан бошлаб бош вазир вазифаларини бажаришга киришади.

Ғалабадан сўнг илк сўзида Жонсон Тереза Мейга миннатдорлик билдириб, унинг учун ушбу лавозимда ишлаш “улкан шараф  ва имтиёз” эканини қайд этди. Шунингдек, янги бош вазир брекзитни охирига етказишни ваъда берди.

Борис Жонсон 1964 йилнинг 19  июнида Нью Йоркда туғилган. Узоқ йиллар давомида Daily Telegraph нашрида журналист бўлиб ишлаган. 2008 -2016 йилларда Лондон шаҳри мэри, 2016 – 2018 йилларда Британия ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

2018 йилда айнан Brexit масаласида юзага келган келишмовчиликлар туфайл Жонсон истеъфога чиққан эди. Жонсон кескин шартларда ЕИ дан чиқиш ва ўзаро савдо муносабатларда қаттиқ чекловлар қўйиш тарафдори бўлган эди. Собиқ бош вазир Тереза Мей эса ўшанда “юмшоқ брекзит” тарафдори бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0