Жамият

Пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш таклиф этилди

© SputnikПешеходный переход возле хокимиата Ташкента
Пешеходный переход возле хокимиата Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи сфетафорларнинг атрофларига қўйилган – деб ёзилган мурожаатда.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. “Менинг фикрим” мурожаатлар порталида пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Автобус въезжает на траспортную развязку - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш таклиф этилди

Петицияда ёзилишича, шаҳарлар кўчаларида кузатув камералари ишга тушганига мана икки ярим йилдан ортиқ вақт ўтди.

“Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи сфетафорларнинг атрофларига қўйилган. Ҳозирда камера бўлмаган жойларда, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари (йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги)да қоидаларга риоя қилмайдиган ҳайдовчилар тобора кўпайиб кетмоқда”, - дейилган мурожаатда.

Муаллиф пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала