Ҳодисалар

Тошкентда “DAF” русумли автоприцеп ёниб кетди

© Sputnik / Дильшода РахматоваБудни узбекских пожарников. Кстати, общий вес комплекта экипировки достигает в среднем 35-45 кг
Будни узбекских пожарников. Кстати, общий вес комплекта экипировки достигает в среднем 35-45 кг - Sputnik Ўзбекистон
Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. 2019 йил 22 июль куни соат 15:40да, Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчаси 7-уйда жойлашган “Шохрух” автотранспорт корхонасининг таъмирлаш боксида “DAF” русумли автоприцеп (тягач) ёнган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Взрыв на газопроводе - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистон – Хитой газ қувурида ёнғин содир бўлди

Хабарда айтилишича, ёнғин ўчириш бўлинмалари чақирилган манзилга соат 15:47да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:52да қуршаб олиниб, соат 15:54да ўчирилган.

Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида содир бўлган деб таҳмин этилмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала