Тожикистон чегарасида юз берган жанжал туфайли 315 қирғиз эвакуация қилинди

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Таджикистан
Страны мира. Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эвакуация қилинган фуқаролар вақтинча Баткенда жойлаштирилган, уларнинг аксарияти вақтинчалик лагерларда яшамоқда

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можаро туфайли чегараолди зонасида жойлашган Оқ-Сой ва Капчигай қишлоқлари яшовчилари эвакуация қилинди, деб хабар берди Оқ-Сой раҳбари Саатбек Анаров.

Пограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қуролли можаро оқибатида ўқитувчи ҳалок бўлди

Қизил ярим ой миллий жамияти ахборотига кўра, Баткенга 315 киши олиб келинган: 55 нафари қариндошлариникига кетган, 260 нафари мактаб ва лицейларда ташкил этилган вақтинчалик лагерларда жойлаштирилган. Эвакуация қилинганларнинг аксарияти - болалар ва аёллар.

"Қизил ярим ой ФВВ таклифига биноан вақтинчалик кўчирилган фуқаролар учун бешта палатка, шунингдек, сув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва госпитализация қилинганлар учун кийим-кечаклар тақдим этди", - деб хабар қилди Анаров.

Ҳодиса юз берган жойга Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков ва Чегара олди давлат хизмати раҳбари Уларбек Шаршеев етиб борган.

Душанба куни кечқурун қирғиз-тожик чегарасида кечқурун қурол ишлатилган можаро юз берди. Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотига кўра Тожикистон Воруз қишлоғи аҳолиси аҳоли пунктига кириш жойига байроқ ўрнатмоқчи бўлишган, Оқ-Сой (Қирғизистон) қишлоғи аҳли эса бунга қарши чиқишган. Оғзаки тортишув давомида томонлардан бири қурол ишлатган. Давлат чегара хизмати маълумотига кўра, қурол фуқаролардан бири томонидан ишлатилган бўлиши мумкин, чунки ўқ ов милтиғидан узилган. Даставвал беш нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилган эди, сўнгра улар сони 14 нафаргача етди.

Сал вақт ўтгач идора қирғиз-тожик чегарасидаги аҳвол мураккаб эканлигини, аммо ҳолат назоратга олингани тўғрисида ахборот берган.

ДЧХ маълумотига кўра, сешанба куни эрталабга келиб ҳолат стабиллашган.

Янгиликлар лентаси
0