Ўзбекистон оқ олтин ўрнига сариқ олтин экспортига ўтди

© Podrobno.uzЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир вақтлар Ўзбекистон экспортида энг катта улуш оқ олтинга тўғри келган бўлса, бугун энг катта улуш – оддий олтинга тўғри келмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Сўнгги ярим йилликда Ўзбекистон олтин экспорти ҳажмини кескин оширди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида хабар қилинган.

2019 йилнинг биринчи ярмида экспорт миқдори $ 8,4 миллиардни ташкил қилди. Ўсиш суръати - + 27 %. Шундан  $2 миллиарди – олтин экспортига тўғри келди. Пахта экспорти эса - бор йўғи $222 миллионни ташкил қилди.   

Бир вақтлар Ўзбекистон катта ҳажмда  “оқ олтин” экспорт қилган бўлса, энди катта ҳажмда оддий олтин экспорт қилмоқда. “Оқ олтин”нинг асосий қисми эса – Республика ичида қайта ишланиб тайёр маҳсулот сифатида сотилмоқда. 2019 йилнинг биринчи ярмида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми $ 770 миллионни ташкил қилди.

Экономический эксперт Антон Шабанов  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон нега бу қадар кўп олтин сотмоқда - иқтисодчи фикри

Шунингдек, экспорт таркибида хизматлар (туризм ва транспорт) - $ 1,5 млрд, энергия манбаалри -  $ 1,4 млрд, озиқ-овқат маҳсулотлари – салкам $ 800 миллионни ташкил қилди.  

Экспорт географиясига келсак, энг кўп озиқ-овқатлар – Қозоғистон (13 %), Қирғизистон (10%) Россия (6%), Покистон (5%) ва Афғонистонга (4%) юборилган.

Тўқимачилик маҳсулотларининг асосий экспорт бозори – Россия  $ 300млн, Хитой – $ 211 млн, Туркия  $ 80 млн., Қирғизистон – $ 43 млн.

Импорт таркиби

Биринчи ярим йилликда импорт ҳажми $ 11,2 млрд.ни  ташкил қилди, ўсиш суръати - 32 %. Импортнинг асосий таркиби жевачка ва сникерс эмас, балки машина, аспоб-ускуналар ва уларнинг қисмлари бўлди - 44 %, кимё саноати маҳсулотлари – 13 % ва озиқ-овқат маҳсулотлари – 8 %ни ташкил қилди.

Сахарный песок - Sputnik Ўзбекистон
Экспортни ошириш учун ақлли импорт қилиш керак - эксперт

Импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида энг катта улуш буғдой ва унга тегишли бўлди – $ 229 млн. Шунингдек шакар хом ашёси – $ 82 млн, тайёр ҳайвон еми – $ 70 млн, чой - $ 23 млн ва картошка - $ 13 млн.

Кимё маҳсулотлари орасида энг катта улуш – фармацевтика маҳсулотлари ($ 487 млн), пластмасса буюмларга  ($ 365 млн )  тўғри келди.

Машина ва аспоб ускуналарнинг асосий қисми – автомобил эҳтиёт қисмларига тўғри келди – $ 424 млн. Шунингдек кондиционер, совутгич ва музлатгичлар – $ 304 млн., Тўқимачилик толасини қайт ишловчи ускуналар –  $ 262 млн., вертолётлар –  $ 262,5 млн, юк ва махсус автомобиллар –  $ 239 млн., долларни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0