Жамият

ЙПХ инспекторлари бодикамера ва жилетларни синовдан ўтказмоқда

© ИИББИнспекторы ДПС начали испытания бодикамер и жилетов
Инспекторы ДПС начали испытания бодикамер и жилетов - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент кўчларида ЙПХ инспекторлари бодикамералар ва махсус жилетларни синовдан ўтказа бошлади.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. 22 июндан бошлаб пойтахт кўчаларида боликамераларнинг амалий синови бошланади. Бундан мақсад – янги ускуналарда мавжуд бўлган камчиликларни йўқотиш, дейилган ИИББ хабарида.

В Узбекистане выбрали поставщика бодикамер из США - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ЙПХ инспекторлари қачон тан камералар тақиши маълум бўлди

Хабарда айтилишига кўра, ҳайдовчилар билан мулоқот қилишдан олдин ЙПХ инспекторлари уларнинг суҳбати камерага ёзиб олинаётганини хабар қилишлари керак бўлади. Махсус комиссия синов натижаларига кўра, бодикамераларни баҳолаб, ишлаб чиқарувчи корхонага таклиф ва хабар қилинади.

Бодикамералар билан биргаликда ЙПХ инсекторлари учун махсус ишлаб чиқилган жилет ҳам синовдан ўтмоқда. Ушбу жилетлар тана ҳароратини иситмайдиган, мустаҳкам сеткали матодан тикилган бўлиб, унда инспекторлар ўзлари билан олиб юрадиган аспоб-ускуналарни жойлаштириш мумкин. Бунинг учун жилетнинг бир неча чўнтаклари бор.

Эслатиб ўтамиз,  Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ЙПХ инспекторлари 1 июлдан бошлаб ёппасига бодикамералар билан ишлашга ўтиши керак эди. Лекин техник жиҳатдан тайёр бўлмаганлиги туфайли ушбу қонун кучга кириши 2020 йилнинг 1 январига қолдирилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала