Ҳодисалар

Элчихона Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабалар қўлга олинганини тасдиқлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАренда велосипедов в Узбекистане
Аренда велосипедов в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ Жанубий Кореяда икки нафар Ўзбекистон ва бир нафар Қирғизистон фуқаролари 34 та велосипед ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисидаги хабар қилинганди.

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги (Корея Республикаси) элчихонасининг консуллик бўлими чет эллик талабалар, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароларининг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Аренда велосипедов в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Жанубий Кореяда Марказий осиёлик талабалар 34та велосипед ўғирлашди

“Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади ТИВ расмий хабарида.

Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда икки нафар Ўзбекистон ва бир нафар Қирғизистон фуқаролари 34 та велосипед ўғирлагани аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала