Фарғонада Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш бошланди

© Министерство труда Узбекистана24 июля в Фергане состоялась церемония закладки первого камня Центра профессионального обучения(ЦПО)
24 июля в Фергане состоялась церемония закладки первого камня Центра профессионального обучения(ЦПО) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш маркази бу йўналишда КОICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тўртинчи лойиҳа ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. 24 июль куни Фарғона шаҳрида Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

Маросимда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Корея Ўзбекистондаги элчиси Кан Чже Квон, КОICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сон Сонг Иль ҳамда шаҳар фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

© Пресс-служба Министерства занятости и трудовых отношений УзбекистанаВ Фергане состоялась церемония закладки первого камня Центра профессионального обучения
Фарғонада Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш бошланди - Sputnik Ўзбекистон
В Фергане состоялась церемония закладки первого камня Центра профессионального обучения

Фарғона шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа 2018-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, марказда бир вақтнинг ўзида 240 нафар ўқувчи ахборот технологиялари, электр ва электроника, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчилик, сартарошлик сингари қатор йўналишлар бўйича касбий таълим олиш имконига эга бўлади.

Фарғона шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш маркази бу йўналишда КОICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тўртинчи лойиҳа ҳисобланади. Бугунги кунда Тошкент (2012), Шаҳрисабз (2016), Самарқанд (2018) шаҳарларида бу каби касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаол ишлаб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0