Тошкентда Ўзбекистондаги илк замонавий IT Парк ишга тушди

© Газета.узМечтай, верь и построй это: в Ташкенте открылся первый IT-парк
Мечтай, верь и построй это: в Ташкенте открылся первый IT-парк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
IT Парк фаол иқтидор эгаларини ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг ва илмий-педагогик масалаларда қўллаб-қувватлаш орқали ўз бизнес лойиҳаларини чинакам бизнесга айлантириш учун барча имконият берадиган маскан ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Кеча, 24 июль куни Ўзбекистондаги биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – IT Паркнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Тантанали кеча меҳмонлари IT Парк бўйлаб экскурсия давомида мамлакатда стартапларни ривожлантиришга қаратилган эко-муҳит ва инфратузилма билан танишди.
IT Паркнинг Қабул Ҳайъати томонидан танлаб олинган биринчи стартап лойиҳалар алоҳида эътибор марказида бўлди. Танловдан ўтган дастлабки 15 та стартаперлар орасида:

Кенгуру - Sputnik Ўзбекистон
Навоийда кенгуру учун парк қурилмоқда

– Акселерация дастури бўйича лойиҳалар: Fastаgo – Игор Ким; Document Scanner – Шуҳрат Зоҳидов; Electronic Shelf Label – Музаффар Маҳкамов; Agromart – Акбар Бобохонов; Arzon Apteka – Даник Камилов; Meteostation – Владимир Алатарсев.

– Инкубация дастури бўйича лойиҳалар: Revisor – Исломали Нуралиев; Event – Шохруххон Умаров; Altmed – Махмуджон Содиқов; Worklance – Бекзодхон Махкамов; Delivera – Азиз Қурбонов, Spherra – Рустам Юлдашев, AydaTuda – Владислав Вавилов; Patient Monitor – Мурод Ахунов; LockerPost – Рустам Асимов.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, яқин келажакда IT Парк учун коворкинг маркази, IT академия, IT лаборатория ва IT меҳмонхонани ўз ичига олувчи учта янги бинони топшириш, шунингдек, бошқа ҳудудлардаги ёшлар ўз ғояларини рўёбга чиқариши учун енгиллик яратиш мақсадида мамлакат минтақаларида ҳам IT Паркнинг филиалларини очиш режалаштирилган.

IT Парк бу – истиқболли стартап лойиҳаларини йўлга қўйиш ва уларни бозорга олиб чиқишга хизмат қиладиган, фан ва таълим муассасалари билан интеграциялашув орқали амалга оширишга мўлжалланган мажмуа бўлиб, у зарур бино, иншоот ва ускунларни ўз ичига олади. IT Парк фаол иқтидор эгаларини ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг ва илмий-педагогик масалаларда қўллаб-қувватлаш орқали ўз бизнес лойиҳаларини чинакам бизнесга айлантириш учун барча имконият берадиган маскан ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0