ИИВ паспорт бериш хизмати сифатини яхшиламоқчи

© Sputnik / Валерий МельниковПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда 2019-йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчилик таҳлили, паспорт тизими билан боғлиқ таклиф ва эътирозлар муҳокама қилинмоқда, деб хабар берди ИИВ

ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. 27 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси ва унинг вилоятлардаги бошқармалари йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди республика ИИВ матбуот хизмати.

Паспорт и бланк в руках избирателя - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “паспорт столлари” дам олиш кунлари қанча фуқарога хизмат кўрсатди?

Мажлисда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси ҳамда унинг барча вилоятлардаги раҳбар ходимлари, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти ҳамда барча вилоятлардаги Тергов бошқармалари раҳбарлари, шунингдек Электрон ахборот тизимларининг мутахассислари иштирок этмоқда.  

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчилик таҳлили, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда аҳоли томонидан билдирилган паспорт тизими билан боғлиқ таклиф ва эътирозлар муҳокама қилинмоқда, дейилган хабарда.

Тадбирда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Фаҳриддин Турсунов сўзга чиқиб, жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан 2019 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган ҳато-камчиликлар юзасидан батафсил ахборот берди.

Ҳозирда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги режаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0