ДТМ тест синовларини ўтказишга тайёр

© Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmatiВ Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы
В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДТМ кириш имтиҳонларини ўтказиш учун барча керакли тадбирларни амалга оширганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Халқаро пресс-клубда тест синовларига тайёргарликнинг охирги босқичига бағишланган  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ДТМ директори Каримов Маджит Маликович ва бошқа раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида, 2019/2020 ўқув йилига кириш имтиҳонларига қандай тайёргарлик кўрилгани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш бўйича сўнгги тайёргарлик ҳолати, жумладан, тест синови ўтказилиши белгиланган бинолар сонидаги ўзгаришлар, кунлик тест топширадиган гуруҳ ва абитуриентлар сони, биноларни режалаштирилган техник воситалар ва қурилмалар билан жиҳозланганлиги, совутиш тизими, мониторлар ўрнатилганлиги, шунингдек, кутилаётган натижалар, келгуси йил режалари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Ундан ташқари, ДТМ раҳбарлари теле ва радиоканаллар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерларнинг саволларига жавоб беришди, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0