Санкт-Петербург марказидан 40та ҳарбий кема саф тортиб ўтди – видео

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтиш Президент РФ В. Путин принял участие в праздновании Дня ВМФ РФ в Санкт-Петербурге
 Президент РФ В. Путин принял участие в праздновании Дня ВМФ РФ в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда Ҳарбий денгиз флоти куни муносабати билан ўтказилган парадда 40та кема ва 4000 нафар денгизчилар иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Бугун Россияда ҳарбий денгиз флоти куни нишонланмоқда. Ушбу муносабат билан Россиянинг “Шимолий пойтахти”да ҳарбий денгиз флотининг тантанали паради бўлиб ўтди, RT хабарига асосан.

Парадда Россия президенти Владимир Путин нутқ сўзлаб, ҳарбий хизматчиларни табриклади. Президент ўз нутқида Россия ўзининг такрорланмас таркибдаги денгиз флотини қуриши ва ушбу флот дунёнинг исталган нуқтасида мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга қурби етишига ишонч билдирди.

Шундан сўнг 4000 нафар денгизчилар бош қўмондон олдидан тантанали саф тортиб ўтишди. Ҳарбий параднинг сувда бўлиб ўтган қисмида 40 та ҳарбий кема ва 41та ҳарбий ҳаво кемаси иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0