ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Турмуш ўртоғининг тартибсиз ҳаёт тарзини оммага намойиш этган ёш аёл Инстаграм юлдузига айланди, деб хабар қилмоқда SoraNews24.
Гап шундаки, аёл исқирт эри билан жанжаллашишга вақт йўқотишни истамади, бунинг ўрнига унинг ҳаёт тарзи акс этган фотосуратларни ижтимоий тармоққа жойлаб бормоқда. Хусусан, Инстаграммдаги суратларда хоналар бўйлаб ёйиб ташланган пайпоқлар, ювилмаган идиш-товоқ, тароқ акс этганини кўриш мумкин.
View this post on Instagram
Аёлнинг постларида жаҳл умуман сезилмайди, у шунчаки суратлар тагида ҳазиломуз ва позитив изоҳларни қолдириб бормоқда. Унинг гапларида турмуш ўртоғига ва жажжи қизалоғига муҳаббат сезилиб туради.
View this post on Instagram
Оиланинг ҳаёт тарзини кузатиб борувчилар сони айни вақтда 270 мингга етган.