Минскда Алишер Навоий ҳайкали очилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровИнститут узбекского языка и литературы им Алишера Навои
Институт узбекского языка и литературы им Алишера Навои - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Сафоев буюк аждодга кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун ўзбек халқи номидан Беларусь президенти, мэрияси ва Минск жамоатчилигига миннатдорлик билдирди

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон минтақалари биринчи форуми вақтида Минскда буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий ҳайкали очилди, деб хабар қилмоқда БЕЛТА.

Города мира. Минск - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Минск Тошкентнинг биродарлашган шаҳарлари сафига қўшилмоқчи

Бюст Киров-Свердлов-Ульяновск кўчалари чегарасида жойлашган Свердлов кўчасидаги скверда ўрнатилган. Ёдгорлик эскиз лойиҳа асосида ёш ҳайкалтарош Максим Макаревич томонидан яратилган.

Тадбирда Беларусь Миллий йиғини Республика кенгаши раисининг ўринбосари Марианна Щеткина, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Минск шаҳар ижроия қўмитаси раиси Александр Крепаклар иштирок этган.

Содиқ Сафоев сўзларига кўра, ўзбек халқининг буюк ўғлонига биродар Беларусь республикаси пойтахтида ўрнатилган ҳайкал очилиш маросимида қатнашиш катта шараф. Содиқ Сафоев буюк аждодга ва ўзбек халқи маданиятига кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун ўзбек халқи номидан Беларусь президенти, мэрияси ва Минск жамоатчилигига миннатдорлик билдирди.

Мирзиёев 31 июл куни Беларусьга ташриф буюради >>>

"Алишер Навоий ҳар бир ўзбек юрагида алоҳида ўрин эгаллаган. Унинг ижоди халқимиз маданиятида ўчмас из қолдирган. У инсонга хос энг олижаноб ҳислатларни, ўз ватанига ва халқига, ўз она тилига бўлган муҳаббатни буюк шоирга хос мукаммаллик билан мадҳ этган. Алишер Навоий ўзбек тилининг сўз билан ифодалаб бўлмас образли дунёси жилосини кашф қилган буюк аждодимиздир. У улуғ маърифатпарвар, ўз даврининг етук давлат арбоби бўлган, олимлар ва файласуфларни, рассомларни қўллаб-қувватлаган ва ўз чўнтагидан 380та жамоатчилик иншоотларини ва маҳобатли биноларни қурдирган. У қолдирган мерос жаҳон маданиятининг узвий бир бўлагидир", - деб айтган Сафоев.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь ва Ўзбекистон минтақалари биринчи форуми душанба куни Минскда очилган эди.

Минск ва Тошкент форум давомида 15га яқин битим ва шартномаларни имзолаши тахмин қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала