Дунёда

Сибир ўрмонлари ёнмоқда

© Sputnik / Павел Львов / Фотобанкка ўтишПожар в Мурманской области
Пожар в Мурманской области - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ўрмон ёнғинлари туфайли 4 та ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Россиянинг Сибир ўлкасида кучли ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Ушбу муносабат билан Иркутск, Красноярск, Бурятия ва Якутиянинг алоҳида ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

"Бугунги кун ҳолатида ўрмон ёнғинларининг умумий майдони 2,7 миллион гектарни ташкил қилади. Бу ўтган йилга нисбатан 12 %га кўп", - дейилган хабарда.

Бош вазирнинг табиат ресурслари бўйича ўринбосари Дмитрий Кобылкин айтишига қараганда, бу йилги ўрмон ёнғинларининг асосий сабаби – юқори ҳаво ҳароратининг (+30 дан юқори) узоқ муддат давомида сақланиб туриши, ёғингарчилик камлиги ва қуруқ чақмоқлар.

© FiresКарта очагов лесных пожаров
Сибир ўрмонлари ёнмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Карта очагов лесных пожаров

Мутахассислар Сибир ва Тайга ўрмонларида  500дан ортиқ ёнғин ўчоқларини аниқлашган. Ёнғин пайдо бўлган ўрмон ҳудудлари аҳоли яшайдиган пунктлардан йироқ ва техника етиб бориши қийин. Ушбу жойлашув туфайли уларни ўчиришнинг иложи йўқ.

Айни дамда Фавқулодда вазият вазирлигининг 95% ходимлари ва кучлари ушбу ёнғинларни ўчиришга сафарбар қилинган. Россия Гидрометеорология маркази тутунлар тарқалишини назорат қилиб, аҳоли пунктларида ҳаво тозалигини текшириб турмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала