Абдулла Арипов давлат муассасаларининг  матбуот хизматларини танқид қилди

© НОКАбдулла Арипов
Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида аҳолига тезкор ва мунтазам хабар бермаган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўрилади.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Бугун бош вазир Абдулла Арипов раислигида давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Саида Мирзиёева Facebookда.

“Йиғилишда давлат органларининг ахборот фаолиятидаги камчиликлари кўрсатиб ўтилди, матбуот хизматларининг ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги иштироки сустлиги қайд этилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, давлат муассасалари матбуот хизматлари суст ишлаши оқибатида, олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳамда президент ва ҳукумат қарорларининг аҳамияти ва асосий мазмуни ички ва хорижий аудиторияга тўлиқ етказилмётгани қайд этилди.

Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятини танқид остига олди

Ушбу муносабат билан, селектор йиғилишда ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсати концепциясини тез фурсатда қабул қилиш,  матбуот хизматларининг медиа маконидаги иштирокини кенгайтириш, улар ҳузурида экспертлар ва журналистлар гуруҳларини ташкил этиш, резонансли воқеалар рўй берганда давлат органлари раҳбарларининг тезкор чиқишларини уюштириш, аҳолини хабардор қилиш масаласига эътиборсиз бўлаётган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш механизмини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 июн куни Ўзбекистон президентнинг матбуот хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорда, жаҳонда кечаётган ахборот қарама-қаршилиги шароитида матбуот хизматларининг биринчи ахборот  манбаи сифатида давлат ахборот сиёсатини амалга оширишдаги ўрнининг муҳимлиги қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0