Британия қироличасининг Москва марказида 4та квартираси борлиги аниқланди  

© AFP / POOL / Jane BarlowКоролева Великобритании Елизавета II
Королева Великобритании Елизавета II - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Британия қироличаси Елизавета II Москва марказида 4та квартиранинг эгаси сифатида қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Москванинг қоқ марказида Британия қироличаси Елизавета Iiга тегишли 4та квартира борлиги маълум бўлди, деб ёзади Vesti.ru нашри.

Россияда кўчмас мулк объектларини рўйхатга олувчи ташкилот – "Росреестр" маълумотларида қайд этилишига кўра, Москва марказидаги Первый Обыденский тор кўчасида жойлашган уйлардан бирида умумий майдони 800 м2 бўлган 4та хонадон – Британия қироличаси Елизавет II номида қайд этилган экан.

"Росреестр" маълумотида ушбу хонадонлар “Канада ҳукмдор қироличаси аъло ҳазратлари” номида рўйхатга олинган. 

“Канада Британия ҳамдўстлиги таркибига кирувчи монархия мамлакати. Шунинг учун улар Британия қироличасининг ана шу номидан фойдаланади, - деб вазиятга изоҳ берди сиёсатчи Андрей Кошкин.

Королева Великобритании Елизавета II - Sputnik Ўзбекистон
Британия Қироличаси Елизавета II Муҳаммад пайғамбарнинг авлоди - ОАВ

Ушбу маълумотни Канада элчихонаси ходимлари ҳам тасдиқлашган. - Қиролича давлат раҳбари, шунинг учун ушбу хонадонлар унга тегишли бўлиши мумкин. У ерда ҳозир дипломатлар яшайди, деди журналистларга Москвадаги Канада элчихонаси вакили.

Айтиш жоизки, ушбу ҳудуд Москванинг энг қиммат ҳудуди – “олтин миля” ичига киради. Бу ерда  жойлашган квартиралар нархи 1м2 учун 1 миллиондан 2 миллион долларгача етиши мумкин. Ушбу кўчмас мулкни ижарага бериш ҳам жуда қиммат туради.

Британия қироличаси Москвага давлат ташрифи билан 1994 йилда келган экан. Дипломатик тамойилларга мувофиқ ҳар бир давлат раҳбари иккинчи давлатга бир маротаба давлат ташрифи билан келиши мумкин. Демак қиролича Москвага энди фақат оддий ташриф ёки сайёҳ сифатида келиши мумкин. 

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишЕлизавета II (в центре), прибывшая с официальным визитом, с Президентом РФ Борисом Ельциным
Британия қироличасининг Москва марказида 4та квартираси борлиги аниқланди   - Sputnik Ўзбекистон
Елизавета II (в центре), прибывшая с официальным визитом, с Президентом РФ Борисом Ельциным
Янгиликлар лентаси
0