ЙПХдан қочган "Дамас" ҳайдовчиси 15 суткага қамалди

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник закрывает дверь следственного изолятора
Сотрудник закрывает дверь следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент кўчаларида ЙПХ инспекторига тутқич бермаган ва ундан қочиб "машҳур" бўлган ҳайдовчи қилмишига яраша жазо олди.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочиб "машҳур" бўлган “Дамас” ҳайдовчисига маъмурий жазо тайинланди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, қоидабузар 30 ёшли Санжар К. эканлиги аниқланган. У машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Ташкентский форсаж: Дамасу удалось скрыться от машины ДПС - видео - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентча форсаж: “Дамас” ҳайдовчиси ЙПХ инспекторига тутқич бермади – видео

30 июль куни Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу иш бўйича тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, Санжар К.ни Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган (194, 128.5, 183-моддалар) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.

У 15 сутка маъмурий қамоқ ва ЭКИҲнинг 11 баробари (2,2 миллион сўм) миқдорида жарима билан жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочиб "машҳур" бўлган ҳайдовчи ўз оёғи билан келиб узр сўрагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0