Ўзбекистон одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши қандай курашади

Oбуна бўлиш
Фармон билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинди ва унинг таркиби тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Пустой класс - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабар ўрганиб чиқилади

Фармон билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинди ва унинг таркиби тасдиқланди.

Миллий комиссия Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича ҳамда Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиялардан иборат.

Кичик комиссияларга тегишлилиги бўйича Миллий комиссия раиси ўринбосарлари ҳисобланган ички ишлар вазири ва бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлик қилади.

Давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТларнинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш Миллий комиссиянинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Хашар в Риштане  - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги Риштонда ўтказилган ҳашарга муносабат билдирди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилади.

Фармон билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди.

Миллий маърузачи одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги вазият ҳақида президентга ҳар йили ахборот тақдим этади.

Янгиликлар лентаси
0