Электр энергияси ортидан: 15 августдан иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ошади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишБатарея в подъезде жилого дома
Батарея в подъезде жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда жорий йилнинг 15 августидан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти нархлари ошади.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Тошкентда жорий йилнинг 15 августидан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ошади.

Подорожала вчера, платите сегодня: новый тариф на холодное водоснабжение - Sputnik Ўзбекистон
Кеча нархи оширилди, бугун тўланг: совуқ сув учун янги тариф

“Тошиссиққуввати” корхонаси хабарига кўра, аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1 772 сўмгача оширилади.

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 20 470 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 5 242 сўм этиб белгиланди.

Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 15 228 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 15 августдан бензин, дизель ёқилғиси, табиий газ истеъмоли ва электр энергияси учун нарх ва тарифлар ошгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0