Ҳодисалар

Тошкентда тадбиркор 2,7 млрд сўмга чув тушди

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
“Уддабурон” тадбиркор шеригига бизнесни давом эттиришини ваъда қилиб, банк орқали унинг номига 2,7 сўм кредитга олган.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Тошкентда тадбиркор 2,7 млрд сўмга чув тушди

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда 1,08 миллиард сўмни ўзлаштириб юборган тадбиркор қўлга олинди

ИИВ хабарига кўра, 2018 йил август ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи 37 ёшли Г.К.  М.Улуғбек туманида яшовчи, “Мафтун” МЧЖ раҳбари 67 ёшли Б.Н.га полиграфик ускуналарини олиб беришини ва биргаликда бизнесни давом эттиришини ваъда қилиб, банк орқали унинг номига 2,7 млрд сўм кредитга олган.

Кейин ушбу пулларни “Полиграф” МЧЖ хисоб рақамига ўтказиб, ҳеч қандай ускуналарни олмасдан пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала