Беларусь ва Ўзбекистон ССПлари Ишбилармонлар кенгашини ташкил этади

© Sputnik / Алексей ДружининВо время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров
Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбарининг Минскка сафари давомида ҳукуматлар, вазирликлар ва компаниялар ўртасида 11та ҳужжат имзоланди

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон савдо-саноат палаталари Ишбилармонлар кенгашини тузиш ҳақида битим имзоладилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Президент Шавкат Мирзиёев в сопровождении Президента Александра Лукашенко посетил открывшуюся в Минске Национальную промышленную выставку Узбекистана. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Беларуснинг етакчи инновацион компанияларини Ўзбекистонга чақирди

Сал олдин Шавкат Мирзиёевнинг Беларусьга расмий ташрифи бўлиб ўтган эди. Музокаралар якуни бўйича икки давлат раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбарининг Минскка сафари давомида ҳукуматлар, вазирликлар ва компаниялар ўртасида 11та ҳужжат имзоланди.

Журналистлар билан ўтказилган брифинг давомида Лукашенко ва Мирзиёев музокаралар очиқ ва сермаҳсул кечганини айтишди: ўзаро манфаатли битимлар имзолангани айтилди.

Александр Лукашенко ўтган йили ўзаро савдо соҳасида юқори кўрсаткичга эришилганига эътибор қаратди, бундай ижобий тенденция жорий йилда ҳам давом этмоқда.

"Бизнинг музокараларимиз конструктив руҳда ўтди, биз Беларусь ва Ўзбекистон - стратегик шериклар эканлигини тасдиқладик. Ўзбекистон охирги йилларда эришаётган ютуқлардан хурсандмиз. Мамлакат раҳбарияти иқтисодий соҳаларни модернизация қилибгина қолмай, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инқилобий ўзгаришларни жорий этмоқда, янги йўналишлар ташкил қилинмоқда. Бу бизга ҳамкорлигимиз сермаҳсул кечишига умид бағишламоқда", - деди Беларусь етакчиси.

Томонлар халқаро ва регионал тузилмалар доирасида бир-бирини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб туришга тайёрликларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёевнинг Беларусьга расмий ташрифи олдидан Минскда ўтказилган минтақалар форумида икки мамлакат шаҳарлари ва вилоятлари ўртасида ўндан зиёд битимлар, шунингдек, 300 миллион АҚШ долларига тенг шартнома ва келишувлар имзоланганди.

Янгиликлар лентаси
0