Иқтисод

Газ ўрнига кўмир: Ўзбекистонда ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарда тажриба ўтказилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишРабота шахтерской смены в Приморском крае
Работа шахтерской смены в Приморском крае - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги ғишт ишлаб чиқарувчи ва иссиқхона хўжаликларини тўлиқ кўмирдан фойдаланишга ўтказиш мамлакатга ҳар йили миллиарддан ортиқ куб. м. табиий газни тежаш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва иссиқхона хўжаликларини ёнилғи ўрнида кўмирдан фойдаланишга ўтказиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фура с углем - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбек божхоначилари кўмир орасига яширилган атирларни аниқлашди

2017-2021 йилларда ғишт, цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарни, иссиқхона хўжаликларини босқичма-босқич муқобил ёнилғи турларига (кўмир) ўтказиш кўзда тутилган. 

Кўмирдан фойдаланишнинг фойдалилигини ўрганиш мақсадида махсус таҳлилий ишлар ўтказилди. Бир қатор иссиқхона хўжаликлари ва ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарда тажриба ўтказилди. Натижада, табиий газ ўрнига кўмирдан фойдаланилганда 45-55 фоиз миқдорида ёнилғини тежаш мумкинлиги ҳақида хулосага келинди.

Табиий газ етказиб бериш тақчил, вақт ўтгани сари ушбу муаммо чуқурлашиб бораётган ҳудудларда кўмирга бўлган эҳтиёж ўрганиб чиқилди. Бу жойларда кўмир нафақат қулай, балки зарурий муқобил ёнилғи экани маълум бўлди. Унга бўлган эҳтиёж ойига 411 тоннани ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с проводимой работой на Шаргуньском угольном месторождении в Сарыасийском районе. - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев: бундай сифатли кўмир ҳеч қаерда йўқ

Мамлакатда кўмирдан фойдаланиш учун зарур бўлган иситиш қозонларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бошланди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ўтказилиб, Чирчиқда кўмир қозонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2018 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ғиштнинг 33 фоизи табиий газ ўрнига кўмирдан ёнилғи сифатида фойдаланаётган корхоналарда ишлаб чиқарилди. Мавжуд иссиқхона хўжаликларининг 27 фоизи кўмирдан фойдаланишга ўтказилди.

2019 йил 5 ойида яна 94 та ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар кўмирдан муқобил ёнилғи сифатида фойдаланишга мослаштирилди, 115 та иссиқхона кўмирдан фойдаланишга қарор қилди ва унга ўтишни бошлаб юборди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала