Дунёда

Интернет фойдаланувчиларини Трампнинг сочларида ўрмалаётган қўнғиз хурсанд қилиб юборди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатга мос ҳазилларни ўйлаб топа бошлашди.

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Виржиния штатида чиқиши вақтида президент юзи ва сочларида ўрмалаётган қўнғиз кадрларга тушиб қолди. Видео Sky News томонидан эълон қилинган.

Инаугурация избранного президента США Д. Трампа в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Дунё сиёсатчиларининг Трамп билан “қўл жанглари”

Бу кулгили воқеа роликни томоша қилган интернет фойдаланувчиларини хушнуд этди. Айрим фойдаланувчилар Трамп шу қўнғиз ёрдамида "прослушка" қилингани ҳақида тахмин билдирдилар. Яна кимдир президент нега юзида ўрмалаётган қўнғизни ҳис этмаганига лол қолди. "У ҳислардан мосуво бўлган шекилли", деган тўхтамга келди интернет фойдаланувчилари.

Ижтимоий тармоқдагиларнинг айримлари ҳолатга мос ҳазилларни ўйлаб топа бошлашди.

"Қўнғиз: Ва ниҳоят! Мен уддаладим! Мен Москвадан уйга қайтдим, азизим!", - деб ёзган D.K.R. Boyd.

"Қўнғиз Трампга у айтиши лозим бўлган гапларни пичирлаб турибди", - деган itsjustmehere никли фойдаланувчи.

​Helena эса "Қўнғиз Трампнинг ичида яшайди аслида, у шунчаки ҳаво олиш учун ташқарига чиққан", дея ҳазил қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала