Ҳодисалар

ИИВ Бухорода ағдарилиб кетган автобус бўйича расмий ахборот берди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, 10 нафар йўловчи касалхонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. ИИВ Бухорода ағдарилиб кетган автобус бўйича расмий ахборот берди.

Хабарда қайд этилишича, 4 август куни соат 18:30ларда Бухоро вилояти, Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 299-километрида, Қозоғистон фуқароси, Чимкент шаҳрида яшовчи А.Р. Van Hool русумли, KZ 545 APB 13 давлат рақам белгили автобусини бошқариб бораётиб, номаълум сабабларга кўра рул бошқарувини йўқотган. Натижада автобус йўл четига ағдарилган.

В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Наманганда иккита Nexia автомашинасининг тўқнашуви аянчли якун топди

“Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусдаги йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. 10 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган”, - дейилади хабарда.

Қозоғистон фуқароси А.Р. бошқарувидаги Van Hool русумли, KZ 545 APB 13 давлат рақам белгили автобус “Олмаота-Нукус” халқаро йўналишида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала