Хитой олтин қазиб олиш конида юз берган можаро юзасидан Қирғизистонга кескин баёнот берди

Oбуна бўлиш
Хитой элчихонаси баёнотида ёзилишича, ХХР инвестициялари ҳисобига маҳаллий аҳолининг моддий фаровонлиги ортмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси Султон-Сари олтин қазиб олиш конида юз берган можаро юзасидан кескин баёнот берди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Жители утроили митинг против китайской в Кыргызстане — видео - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда Хитой компаниясига қарши митинг ўтказилди – видео

Дипломатик ваколатхонаси сайтида ёзилишича, 2019 йил 5 августда Норин вилояти Султон-Сари олтин қазиб олиш корхонаси олдида юзлаб маҳаллий аҳоли тўпланди.

“Йиғилган айрим кишилар ноқонуний равишда Хитой компания ҳудудига бостириб кирди. Компания ходимларини калтаклашди, натижада ўнлаб Хитой фуқаролари жароҳат олди. Ҳозирги вақтда Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Элчи Ду Дэвэн шифохоналарда жароҳатлар холидан хабар олди”, - дейилган хабарда.

Элчихона баёнотида ёзилишича, кўп йиллар давомида Хитой корхоналари Қирғизистонга инвестиция киритиб, бизнес билан шуғулланмоқда, маҳаллий аҳоли моддий фаровонлигини яхшилаш ва икки давлат халқлари ўртасида анъанавий дўстликни мустаҳкамлаш учун катта ҳисса қўшмоқда. Юз берган можаро “компания ва унинг ходимларига катта моддий ва жисмоний йўқотишларни келтириб чиқарди”.

“Биз Қирғизистон томонидан жабрланганларга максимал даражада тиббий ёрдам кўрсатилиши, ҳолатни ҳар томонлама тергов қилиниши, айбдорлар қатъий жазоланиши, бу можаро адолатли ва талаб даражасида ҳал қилинишини талаб қиламиз. Хитой томони Қирғизистон Республикаси ҳукумати ва тегишли идораларидан Хитой компанияларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Хитой фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, бу каби ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун самарали чоралар кўрилишини сўрайди”, - дейилган элчихона баёнотида.  

Местные жители села Кара-Бак на кыргызско-таджикской границе - Sputnik Ўзбекистон
Тожик-қирғиз чегарасидаги қуролли можаро: ҳозир вазият қандай

Султон-Сари конидаги можаро

Куни кеча Норин вилоятида маҳаллий аҳоли ва олтин қазиб олиш ишларини бажарувчи Хитойнинг Zhong Ji Mining Company компанияси ишчилари ўртасида можаро юз берди. Қишлоқ аҳолиси компания биноси олдида тўпланди.

Кейинчалик маҳаллий аҳоли ва компания ишчилари бир-бирларига тош отишни бошлашди.

Вилоятнинг милиция бутун шахсий таркиби тревога бўйича кўтарилди. Ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, можаро оқибатида 20 киши жароҳатланди.

Маҳаллий аҳоли Zhong Ji Mining Company фаолиятини тўхтатилишини талаб қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, портлаш ишлари оқибатида тоғларда чорва нобуд бўлмоқда.

Туман ҳокимияти таъкидлашича, компания вакиллари агар портлаш ишлари оқибатида чорва нобуд бўлиши ҳолати тасдиқланса, эгаларга моддий зарарни қоплашга тайёрлигини маълум қилди.

Кейин маълум бўлишича, Хитой компанияси фаолиятида айрим қонунбузилишлар аниқланди.

Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раҳбари Эмил Осмонбетов маҳаллий аҳолига компенсация тўлаш масаласини ҳал этилиши юзасидан Zhong Ji Mining раҳбариятига мурожаат қилганди. Компания бунга рози бўлгани маълум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0