Жамият

Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар ҳомиладорлик ҳолатлари кўпайди

© unsplash / Michalina Беременная женщина
Беременная женщина - Sputnik Ўзбекистон
Республика бўйича олти ойда 46 та ҳолат қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Ўзбекистонда вояга етмаган ўсмир қизларнинг ҳомиладорлик ҳолатлари сони кўпайди. Бу ҳақда UPL.uz нашри хабар қилди.

Беременная женщина - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Сурхондарёда ҳомиладор аёлнинг нима сабабдан вафот этганига ойдинлик киритилди

Хабарда айтилишича, бутун республика бўйича 2019 йил биринчи 6 ойида вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиш 46 та ҳолат қайд этилди. Ўтган йили шу давр мобайнида 32 та ҳолат қайд этилган эди.

Энг кўп Тошкент вилоятида - 10 та, Фарғона вилоятида - 5 та, Бухоро вилоятида - 3 та, Самарқанд вилоятида 2 та ҳолат аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Save The Children халқаро рейтинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда болалар яшаш сифати яхшиланди.

2019 йилда жаҳон ҳамжамияти болалар ўлими ҳолатлар сони 4,4 миллионгача камайтиришга эришди. Мактаб ўқувчилар сони 115 миллионга кўпайди. Шунингдек, 11 миллион эрта турмушга чиқиш ҳолатлари олди олинди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала