Жамият

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровПраздничный намаз по случаю Курбан-хайита в мечети Ташкента
Праздничный намаз по случаю Курбан-хайита в мечети Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Бу йил Қурбон ҳайити 11 августга тўғри келди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 11 август, якшанба куни Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда.

Эрта тонгдан Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди. Тошкентдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан мусулмонлар билан гавжум бўлди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПраздничный намаз в мечети "Хазрати Имам" в Ташкенте
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Праздничный намаз в мечети "Хазрати Имам" в Ташкенте

Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПраздничный намаз в честь Курбан-хайита в Ташкенте
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Праздничный намаз в честь Курбан-хайита в Ташкенте

 
Байрам куни тонг саҳардан мусулмонлар таҳорат қилиб, тоза кийим кийишади. Кейин масжидга бориб намоз ўқишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади ва байрам дастурхони ёзилади. Қурбонликдан барча қўшниларга, камбағал ва ночорларга тарқатилади.

"Дилингиз - Аллоҳда, қўлингиз - меҳнатда бўлсин": Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига табриги

Қурбонликка аталган ҳайвон маълум бир қоидаларга мувофиқ танлаб олинади. Касалланган, ориқ ёки қўринишида камчилликлари бор ҳайвон қурбонлик қилишга ярамайди. Қурбонликни сўйиш ҳам маълум қонун қоидаларга биноан амалга оширилиши керак. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала