Флойд Мэйвезер ўзбекистонлик спортчи ҳақида: “Дунёдаги энг яхши ММА жангчиси”

© InstagramМейвезер назвал Махмуда Мурадова лучшим бойцом в мире
Мейвезер назвал Махмуда Мурадова лучшим бойцом в мире - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Профессионал боксда мағлубият нималигини билмаган америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер ўзбекистонлик спортчининг ММАдаги чиқишларига муносиб баҳо берди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Флойд Мейвезер Маҳмуд Муродовни дунёдаги энг яхши ММА жангчиси деб атади. Бу ҳақда Instagram᾽да пост ёзиб қолдирган.

“Дунёдаги энг яхши ММА жангчиси”, - дея ёзган Мейвезер ва Муродовнинг суратини жойлаштирган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Floyd Mayweather (@floydmayweather)

ММА жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.  Муродов Ultimate Fighting Championship (UFC) аралаш жанглар бўйича чемпионатда ҳамда MMAA Arena, XFN, BA каби турнирларда иштирок этади.

Сўнгги икки жангида нокаут билан рақибларини ер тишлатди. У жангларида ўзининг шиддатли зарбалари билан рақаблари доғда қолдиради ва тез-тез жаҳон юлдузлари саҳифаларида пайдо бўлиб туради.

Маҳмуд Муродов Тожикистонда туғилган, 2 ёшида оиласи билан Ўзбекистонга кўчиб келган. Муродовлар оиласи Бухорода яшайди. Спортга ёшлигидан қизиққан, акаси Русланни ўзининг биринчи мураббийи деб билади.

Флойд Мейвезер – америкалик профессионал боксчи. У 50 та жанг ўтказган ва бирор марта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган. Шунингдек, спортчи тарихдаги энг кўп ҳақ олувчи боксчи сифатида тан олинган.

Янгиликлар лентаси
0