Дунёда

Туркманистон президенти Aurus лимузинини сотиб олади

Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Aurus лимузинини сотиб олишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россияда ишлаб чиқарилган Aurus автомобилларини сотиб олишга қарор қилди.

Продукция АО Узавтосаноат - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
“Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулотларини Туркманистонда тақдим этди

Автомобиллар биринчи Каспий иқтисодий форумда намойиш қилинди.

Анжуманда Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳам иштирок этди. Улар биргаликда оқ рангдаги Aurus лимузинини томоша қилди.

Бердимуҳамедов Aurus барча турдаги автомобилларини сотиб олишни режалаштиргани ва тегишли буюрма беришини айтди.

“НАМИ” давлат илмий маркази томонидан "lustre white" рангли Aurus Senat лимузини 2019 йилда июл ойида Туркманистонда ўтказиладиган иқтисодий форумда намойиш қилиш учун махсус ишлаб чиқилди.

Бу автомобил илк бир ва ягона нусхада тайёрлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала