Дунёда

Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган генералга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

© Фото / пресс-служба Жогорку КенешаЗаместитель министра внутренних дел Курсан Асанов. Архивное фото
Заместитель министра внутренних дел Курсан Асанов. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Асанов Қирғизистон милицияси манфаатларига хиёнат қилгани ва ишончни суиистеъмол қилгани учун ишдан бўшатилди.

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Алмазбек Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган Қирғизистон ички ишлар вазир ўринбосари Курсан Асановга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Алмазбек Атамбаев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди

Хабарда айтилишича, Асанов мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. У ички ишлар вазирининг талабини бажармаган ва шахсий таркибни бошқарувсиз қолдирган.

Ҳарбий прокуратура терговни олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда Асанов сўроқ қилинмоқда.

Куни кеча, Курсан Асанов ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Асанов Қирғизистон милицияси манфаатларига хиёнат қилганликда ва ишончни суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0