ССВ тез тиббий ёрдам шифокорлари билан содир бўлган муштлашув ҳолатига изоҳ берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча ижтимоий тармоқларда йўл четида тез тиббий ёрдам машинаси шифокорлари билан содир бўлган муштлашув акс этган видеоёзув тарқалди.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тез тиббий ёрдам шифокорлари билан содир бўлган муштлашув ҳолатига изоҳ берди.

Маълум бўлишича, видеолавҳада акс этган тез тиббий ёрдам бригадаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли бўлмаган. Таъкидланишича, ҳозирги пайтда пойтахтдаги 12 та тез тиббий ёрдам бўлимларида 179 та тез тиббий ёрдам бригадаси штат режимида тун-у кун ишлаб турибди ва суткасига ўртача 3 мингта мурожаат бўйича хизмат кўрсатмоқда.

Дастлабки текширувларга кўра, видеоёзувдаги ходимлар ва машина хусусий тиббиёт муассасасига тегишли тез тиббий ёрдам бригадасиники эканлиги аниқланди.

Хабарда вазирлик ўз ваколати доирасида мазкур ҳолатни ўрганиб, тегишли қатъий чораларни кўриши ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар бериши қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0