Шавкат Мирзиёев ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

 Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш;

Эксперт “Smartgov Consulting” - Азиза Умарова - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ер мулкини хусусийлаштиришга тайёр эмас - эксперт

- ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин.

Қуйидаги ер участкалари хусусийлаштирилмайди:

- хусусийлаштирилмайдиган фойдали қазилмалар конлари, давлат мулкидаги стратегик объектлар жойлашган ер участкалари;

- режалаштириш схемалари бўлмаган ҳудудларда жойлашган ер участкалари;

- табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;

- ўрмон ва сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, хиёбонлар);

- хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари;

- эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкалари.

Қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0