Жамият

Ўзбекистонлик миномётчилар халқаро танловни бронза медали билан якунлади

© Пресс-службаМинометчики Узбекистана завершили конкурс с бронзовой наградой
Минометчики Узбекистана завершили конкурс с бронзовой наградой - Sputnik Ўзбекистон
Танловда Арманстон, Беларусь, Венесуэла, Озарбайжон, Зимбабве, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сурия, Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари биринчилик учун ўзаро курашди.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг “Отар” базаси полигонида миномётчилар ҳисоби ўртасида ўтказилган “Артиллерия олови усталари” халқаро танловининг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Қозоғистон жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Россияга насиб этди.

Танлов босқичлари: “Индивидуал пойга”, “Тунги спринт” ва “Эстафета”. Техникалар: 120 миллиметрли 2Б11 миномёт, кўп мақсадли енгил тягач ва зирҳланган МТ-ЛБ машинаси.

Танковый биатлон -2019. Индивидуальная гонка - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон танкчилари ғалаба қозониб, финалга чиқди

Танловда Арманстон, Беларусь, Венесуэла, Озарбайжон, Зимбабве, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сурия, Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари биринчилик учун ўзаро курашди.

Ўзбекистонлик миномётчилар 1- ва 2-босқичлардаги натижаларига кўра, Озарбайжон ва Беларусь жамоалари билан бир қаторда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган эди.

Сўнгги “Эстафета” босқичида эса Қозоғистон ва Россия жамоалари биринчи ва иккинчи ўринда бўлиб олди. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар эса кучли учликка киришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида Ўзбекистон жамоаси “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи дивизионидаги ярим финал баҳсларида яхши натижа кўрсатиб, финалга йўл олгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала