Путин 233 кишининг ҳаётини сақлаб қолган учувчиларга “Россия қаҳрамони” унвонини берди

© Sputnik / Борис Ярков / Медиабанкка ўтишДамир Юсупов
Дамир Юсупов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолёт Жуковский аэропортидан учиб чиққандан сўнг балиқчи қушлар тўдаси билан тўқнашган ва қушлар двигателлар ичига тушиб, уларни ишдан чиқарган. Учувчилар маккажўхори майдонига фавқулодда қўнишга қарор қилишган ва бу ягона тўғри қарор бўлган.

ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москва вилоятида маккажўхори майдонида самолётни қўндирган ва 233 кишининг ҳаётини сақлаб қолган “Уральские авиалинии” компанияси учувчиларига “Россия қаҳрамони” унвонини берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, ҳаво кемаси командири Дамир Юсупов ва иккинчи учувчи Георгий Мурзин “Россия қаҳрамони” унвони билан, қолган экипаж аъзолари эса “Жасорат” ордени билан тақдирланганлар.

Самолет авиакомпании Уральские авиалинии - Sputnik Ўзбекистон
Россияда самолёт фавқулодда қўнди: 233 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

“Маккажўхори майдонидаги мўъжиза”

“Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг Airbus A-321 йўловчи самолёти Москвадан Симферополга парвозни амалга оширган. Самолёт бортида 226 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган.

Самолёт Жуковский аэропортидан учиб чиққандан сўнг балиқчи қушлар тўдаси билан тўқнашган ва қушлар двигателлар ичига тушиб, ишдан чиқаришган. Учувчилар Рибинское қишлоғи яқинидаги маккажўхори майдонига фавқулодда қўнишга қарор қилишган ва бу ягона тўғри қарор бўлган. Қўнишдан аввал шассилар ёпилиб, двигателлар ўчирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 73 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, жумладан, 16 нафар бола.

Россия Тергов қўмитаси  ЖКнинг  ҳаво транспорти ҳаракати хавфсизлиги ва ундан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши бўйича моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Шунингдек, махсус комиссия бу ишни текшириш билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0