ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ҳиндинстонда ўзбекистонлик аёл зўрланди.
ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси консуллик бўлими Деҳли шаҳрида 32 ёшли мамлакат фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлаган.
Элчихона вазиятни назоратга олди ва Ҳиндистон пойтахти полиция вакиллари билан алоқа ўрнатди.
Маълум қилинишича, уч гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатган: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёлни зўрлаган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинган эди.