Ҳуқуқ қачон тугайди?

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальная сеть "Фейсбук"
Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инсоннинг ғалати одати бор: кимгаки озроқ ҳуқуқ берилса, ҳаволаниб, "менга ҳаммаси мумкин" деган хулосага бориб қолади. Яқин-яқингача ҳокимлар ўзини шундай тутарди. Энди блогерларга ўтяпти бу одат.

Ахборот ва оммавий ахборот коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг баёнотидан кейинги гап-сўзлардан буни илғаш мумкин. Блогерлар шов-шув кўтариб, анчайин ноҳақ эътирозлар билдирди.

Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Комил Алламжонов ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди

Чунки, инсон, дейлик ҳовлисига йи­ғиб қўйган ўтинига кимдир чўғ ташлаб кетса, уни ўчирадими? Нега пост остидаги беҳаё ва шафқатсиз изоҳларни ўчирмаслик керак? Бунинг устига уни бошқариш фақат пост эгасининг қўлида бўлса?!

Алламжонов ҳаммасини айтдим, барча тушунди, деб ўйлаб, фикрини охиригача етказаман бўлса-да, унинг баёнотида долзарб мавзу кўтарилган эди.

Ахир ўқинг, атрофни қанчалар маданиятсизларча битилган изоҳлар босган. Беҳаёлик, шалоқлик деярли меъёрга айланиб қолган… Жамоатчилик орасида сўкиниш, беҳаё сўзларни айтиш мумкин эмаслигини биламиз, лекин интернетда бу мумкин. Чунки у ерда ҳеч ким бунақа сўзлар учун жавобгар эмас. Ахир бундай бўлиши мумкинмас! Миллатда, одамларда, ҳар бир шахсда сўз масъулияти, фикр айтиш маданияти ва масъулияти бўлиши лозим эмасми?

Масъулиятни ҳис қилмаслик, жавобгарликнинг йўқлиги одамларни издан чиқаради, ҳайбаракаллачи қилиб қўяди. Бунинг устида бу сўз ва фикрнинг ҳам қадрини тушириб юборади. Қолаверса, виртуал маконда мумкин бўлган нарса, секин-аста реал ҳаётга кўчиб чиқади. Бора-бора жамиятда маданият йўқолиши мумкин.

Узоққа бормайлик, Тожикистон фуқароси ўз мамлакатида террористик деб тан олинган партия вакиллари постларига ижтимоий тармоқларда "лайк" босгани учун, унинг бу иши терроризмни тарғиб этишга тенглаштирилиб, у 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Аммо йигит ҳақида айрим нашрлар унинг ёнини олиб "бор йўғи қолдирган изоҳи учун жазолашди!" деб ёзишди.

Книжный магазин в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда ўлим билан якунланадиган флешмоб тобора оммалашмоқда

Сезяпсизми, биз интернет макони ким нимани хоҳласа шуни қиладиган, ким нимани хоҳласа ёзадиган, айтадиган жой деб ўйлаймиз. Ҳозирча шундай бўляпти ҳам. Бироқ бунинг ҳам чегараси бор, вақти ҳам келяпти. Қонун ҳар доим ҳаётдан ортда қолиб юради, лекин ҳеч нимани назардан қочирмайди.

Виртуал маконда ҳам айтилган гап учун масъулият бўлиши лозим. Буни қанчалар тез англасак, ўзимизга шунчалар яхши. Ҳамма хоҳлаган ишини қиладиган, кўнглига келганини айтадиган даврлар ўтиб бормоқда…

Ўтган асрнинг 90-йиллари ҳаётда шунақа – бошбошдоқлик бўлган. Бугун интернетда шу ҳолат, лекин бу сўнгсиз давом этиши мумкин эмас. Ҳар ким ўз сўзи учун жавоб бериши лозим. Масъулиятсизлик инсонни даҳшатли маҳлуққа айлантиради. Одамларга масъулият юклаш анчайин оғир ва серғалва иш. Буни шу кунларда кўрдик, гувоҳи бўлдик.

Алламжонов ўз баёнотида кўнглидаги барча фикрни тўлиқ ифодалай олмаган бўлса-да, мақсад аниқ – интернетни бундан кейин ҳам маданиятсизлик, бачканалик ўчоғига айлантириб қўйиб бўлмайди. Уни аллақандай кучларнинг қуроли бўлиб хизмат қилишига ҳам йўл қўйилмайди.

Бу қачондир бошланиши керак бўлган, қанча тез бошланса, шунча яхши бўладиган чора.

Блогерлар "ўзганинг фикри учун нега мен жавоб бераман?" деб иддао қилаётган, ўзини буткул масъулиятдан соқит қилишга уринаётган бўлса ҳам, улар-да жавоб беришлари шарт (муҳаррир газета учун жавобгар бўлганидек). Блогерлар ва Алламжоновнинг кейинги учрашувида айтилган "бу яхши, бу ёмон, ўчир", деб кимдир айтиши, хат киритишини кутиб ўтирмай, уятли, шармандали сўзларни, давлатга қарши фикрларни ўз вақтида ўчиришса мақсадга мувофиқ. Бу уларнинг фуқаровий бурчи. Сезишимизча, улар "нима ёмон, нима яхшилигини биз қайдан биламиз?" деб масъулиятдан қутилишга уринишмоқчи.

Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқни ёқтиришлари маълум бўлди

Оддий ҳақиқатни – нима сўкиниш, нима бузғунчиликлигини билмайдиган кишининг одамларга фикр бериб, ақл ўргатишга ҳаққи борми?

Биламиз, ҳуқуқини – сўз эркинлигини пеш қилувчилар кўп. Албатта, сўз эркинлиги муқаддас! Бироқ бу кўчада учраганни сўкиш, хаёлга келганни айтиш, бемалол бузғунчилик қилиш мумкин дегани эмас? Чунки сўз эркинлигидай конституциявий ҳуқуқ бошқаларнинг ҳуқуқларини бу­зиш устида юзага келмайди.

Унутмайлик: бизнинг ҳуқуқимиз бошқаларнинг ҳуқуқига тажовуз қила бошлаган жойда тугайди! Янаям ғализроқ айтилса: ҳеч кимнинг ҳуқуқи ўзганинг ҳуқуқига тажовуз қилиш ҳуқуқини бермайди! Демократия билан анархиянинг фарқи ҳам шунда.

Янгиликлар лентаси
0