Ўзбекистон мудофаа вазири Москвада ғолиб танкчиларни қутлади

© Минобороны РУзГенерал-майор Бахадыр Курбанов, министр обороны РУз
Генерал-майор Бахадыр Курбанов, министр обороны РУз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шундан сўнг Қурбонов Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу ҳамроҳлигида "Дўстлик уйи"да ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси кўргазмаси билан танишди

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов армия ўйинларининг ёпилиш маросимида иштирок этиш учун Россия Федерациясига ташриф буюрди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Узбекские болельщики на трибунах по итогам финала Танкового биатлона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон танкчилари “Танк биатлони” финал баҳсида ғалаба қозонди

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 августдан 17 август кунига қадар давом этган V халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари муносиб иштирок этди. Хусусан, "Танк биатлони" мусобақасининг 2-двизионида илк бор қатнашган вакилларимиз барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Мудофаа вазири юрт шарафини муносиб ҳимоя қилган "Танк биатлони" жамоаси билан учрашиб, уларни қизғин муборакбод этди.

"Сизларни нуфузли мусобақада юксак маррани эгаллаб, давлатимиз байроғини баланд кўтарганингиз билан қутлайман! Сизлар ҳақиқий ватанпарварларсиз! Ўзбекнинг қуч-қудрати, маҳорати ва ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир бор исботладингиз! Сизлар билан бутун Ўзбекистон фахрланади!", - деди вазир.

Шундан сўнг Қурбонов Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу ҳамроҳлигида "Дўстлик уйи"да ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси кўргазмаси билан танишди.

Халқаро армия ўйинларининг ёпилиш маросими "Танк биатлони" мусобақасининг 1-дивизион финал баҳсидан сўнг Москва вилоятидаги "Патриот" паркида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0