Аналитика

Ҳозирги шароитда қандай валютани сотиб олиш керак – россиялик экспертнинг маслаҳати

© FacebookПрофессор Юрий Юденков
Профессор Юрий Юденков - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди. Шунда доллар ва евро курси 300 сўмдан ортиқ кўтарилди.

Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси(РАНХиГС)нинг доценти Юрий Юденков, ўзбекистонликлар бундай шароитда қандай валютани сотиб олиши ва сотиши кераклиги юзасидан ўз фикрларини билдирди. 

Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Сўм яна антирекорд ўрнатди – Ўзбекистон валюта курслари

Экспертнинг сўзларига кўра, Марказий банк томонидан кўрилаётган чоралар, хорижий валюта танқислиги юзага келганлигидан далолат беради, уни давлат стратегик нуқтаи назардан бозор механизмлари билан ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.

“Шубҳасиз, валюта етарли эмас, шунинг учун у ушлаб турилади ва кейин бутунлай бошқача курсда чиқади. Ўйлайманки, сўмнинг маълум даражада пасайиши давом этади, бу эса импорт товарларининг нархи кўтарилишини англатади, шу вақтда маҳаллий маҳсулотлар, умид қиламан, аввалги даражада қолади, ҳар қалай, ҳозирча. Аҳолига бериладиган маслаҳаларга келадиган бўлсак, менимча, масалан рубл сотиб олиш маъқул, чунки юан баҳоси тушиб кетди ва унинг тақдири номаълум”, - деб таъкидлади Юденков.

Шу билан бирга, эксперт хорижий валютани эркин сотиш ва сотиб олиш чораси ноқонуний валютафурушлардан (улар чегара орқали контрабанда йўли билан долларни олиб кириш ва аҳолига сотишни давом этмоқда) батамом халос бўлишга ёрдам беришига шубҳа билан қарайди.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт рассказал, какую валюту стоит покупать и продавать узбекистанцам
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала