Ўзбекистон Гуанчжоу шаҳрида бош консулхона очишни режалаштирмоқда

Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартиби, айрим халқаро ва минтақавий муаммоларга тегишли қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов прибыл с рабочим визитом в Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Ариповнинг Хитойга ташриф буюриши кутилмоқда

Хабарда Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий маркази бўлган Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонасини очиш таклифи муҳокама қилингани қайд этилди.

Вазирлар бош вазир Абдулла Ариповнинг Хитойга ва Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцяннинг Ўзбекистонга бўлажак расмий ташрифларининг кун тартиби ва дастурини амалий жиҳатдан кўриб чиқдилар.

Шунингдек, учрашув чоғида Ўзбекистон ва Хитой стратегик шериклигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0