Дунёда

Украина суди Порошенкога нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишБывший президент Украины Петр Порошенко вызван на допрос в ГБР
Бывший президент Украины Петр Порошенко вызван на допрос в ГБР - Sputnik Ўзбекистон
Суд собиқ Украина президенти Пётр Порошенко ва ташқи ишлари вазир Павел Климкинга қарши жиноий иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Киевнинг Соломенка туман суди Украина Миллий коррупцияга қарши бюросига Украина президенти Пётр Порошенко ва ташқи ишлари вазир Павел Климкинга нисбатан жиноий иш қўзғатиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Экс-президент Украины П. Порошенко вызван на допрос  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Киевда номаълум шахслар Пётр Порошенкога тухумлар отишди

Қайд этилишича, улар ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқдалар, бироқ батафсил маълумотлар очиқланмаган.

Украина фуқароси 15 июль куни Украина Миллий коррупцияга қарши бюросига жиноий иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган, бироқ иш қўзғатилмаган. Ўз навбатида суд унинг аризасини қаноатлантирди.

To be continued!? Украинада Порошенкога қарши яна бир жиноий иш қўзғатилди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панама прокуратураси Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши жиноий иш қўзғатгани хабар қилинган эди. Ҳозирда Украинада Порошенко ва унинг жамоасига қарши кўплаб жиноий иш қўзғатилган. Жумладан, унга нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader