Порошенко оиласи билан яна Украинани тарк этди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийПрезидент Украины Петр Порошенко
Президент Украины Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Украина суди Порошенкога нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Украина собиқ президенти Пётр Порошенко оиласи билан Норвегияга дам олгани жўнаб кетди. Бу ҳақда “Украинские новости” агентлиги хабар қилмоқда.

Пётр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди

Агентлик маълумотига кўра, Порошенко Норгвегиянинг ўзининг балиқчилик туризми билан машҳур бўлган Олесунн шаҳрига жўнаб кетган. Собиқ президентни чартер рейси билан учиб келгандан сўнг маҳаллий “Вигра” аэропортида кўришган.

Пётр Порошенконинг Норвегияга ташриф буюришининг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киевнинг Соломенка туман суди Украина Миллий коррупцияга қарши бюросига Украина президенти Пётр Порошенко ва ташқи ишлари вазир Павел Климкинга нисбатан жиноий иш қўзғатиш мажбуриятини юклагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0