Иқтисод

Валюта биржасида бир ой ичида илк бор доллар курси пасайиши қайд этилди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Фотобанкка ўтишГрафик состояния финансового рынка
График состояния финансового рынка - Sputnik Ўзбекистон
Республика валюта биржасида июль ойидан буён илк бор доллар курси пасайиши қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik.  Июль ойидан буён тинимсиз пасайиб келаётган Ўзбекистон сўми илк бор пасайишни тўхтатиб бироз ўсиши кузатилди.

21 август куни миллий валюта АҚШ долларга нисбатан 5 сўмга кўтарилди. Бу ҳақида  Республика валюта биржаси маълумотларида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 20 августдан бошлаб Республикада нақд валюта айирбошлашни ва валюта курсларини белгилашни эркинлаштирган эди. Шундан сўнг доллар ва евро нархлари 300 сўмдан ортиқ ўсиши кузатилган эди.  Бугун бўлса айрим тижорат банкларида доллар курси биро тушиши кузатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала