Бир кун ичида аҳоли 15 миллион доллар сотиб олди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры. Доллары США.
Денежные купюры. Доллары США.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир кун ичида аҳолига 15 миллион доллар сотилди ва 20 миллион доллар сотиб олинди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистонда нақд валюта сотиб олишга рухсат берилганидан сўнг, бир кун ичида аҳоли томонидан 15 миллион доллар сотилди ва 20 миллион доллар сотиб олинди.

Бу ҳақида Марказий банк пул-кредит сиёсати департаменти директори Бегзод Ҳамраев журналистларга хабар қилди.  

- 21 августда, бир кун ичида валюта айирбошлаш пунктлари орқали жисмоний шахсларга 15,2 миллион доллар сотилди. Ундан 9,6 млн доллари нақд пул ва 5, 6 млн. доллари ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан. Ушбу куннинг ўзида аҳолидан сотиб олинган валюта миқдори 20 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ЎЗбекистон Марказий банки 20 августдан бошлаб нақд валюта сотишни эркинлаштириш билан бирга валюта курсларини белгилашда ҳам бозор механизмларини қабул қилган эди. ушбу кундан бошлаб валюта айирбошлаш курслари валюта биржасида талаб ва таклиф асосида белгиланади.

Шундан сўнг валюта биржасида ўтган ой давомида илк бор доллар нархи пасайиши кузатилди. 21 август куни 1 АҚШ доллари нархи 9379 сўм  миқдорида белгиланди. Бу ўтган кунга нисбатан 5 сўмга паст.

Янгиликлар лентаси
0