Жамият

Тошкентда автобусларга видеокузатув камералари ўрнатиш бошланди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентКондиционированные автобусы в Ташкенте
Кондиционированные автобусы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Видео кузатувдан кўзланган асосий мақсад йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан автобусларга видеокузатув камералари ўрнатилиши бошланди. 

Компания матбуот хизмати хабарига кўра, дастлабки кузатув камералари “2 Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 5 та №24 йўналиш автобусларига ўрнатилди. Видеокузатувдан кўзланган асосий мақсад йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш.

Автобусы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда қўлида чақалоғи бўлган аёл автобуснинг ойнасини синдириб шикастланди – видео

Жамоат транспорти мониторинги қуйидаги долзарб вазиятларни ҳал этишда ёрдам беради:

- жиноят ва террорчилик ҳаракатларини олдини олиш;

- жамоат транспортини бошқаришга масъул шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш;

- фуқаролар ҳаёти ва мулкини жиноий омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш.

Шу билан бирга, видеокузатув тизимининг асосий вазифаларидан бири йўл-ҳаракати хавфсизлиги сифатини яхшилашдир. Видеокузатувдан фойдаланиш шубҳали буюмлар, шубҳали шахслар, автобус жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари, йўловчилар қатнови ҳисобини юритиш, автоҳалокат ҳодисаларида мунозарали ҳолатларга аниқлик киритиш ва айбдор шахсларни аниқлаш (кўп ҳолларда автобус ҳайдовчисининг айбсизлигини исботлаш) ва ҳоказо ҳолатларни аниқлаш учун хизмат қилади. 

Хабарда компания йил охиригача барча йўналишлар автобусларида видеокузатув камераларини ўрнатишни режалаштиргани қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала