Дунёда

Туркиялик балиқчилар бир тонналик акулани тутишди – видео

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишДубайский Океанариум и подводный зоопарк
Дубайский Океанариум и подводный зоопарк - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда балиқчилар беш метрли акулани тутишди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Туркиянинг Чанаккала провинциясида балиқчилар қармоғига беш метрли акула илинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Таъкидланишича, денгиз ҳайвонининг оғирлиги сал кам бир тоннани ташкил қилди.  

Эгей денгизида тутилган бундай баҳайбат акула балиқчиларни лол қолдирди. Кўпчилик акула билан суратга тушиб, тармоққа жойлаштиришди.

Бир неча турдаги акулалар Ўрта ер ва Эгей денгизларида яшайди, уларнинг аксарияти одамлар учун хавф туғдирмайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала